WORLD GATEWAY EDUCATION AGENCY WORLD GATEWAY EDUCATION AGENCY

Dastur haqida

И.М. Губкин номидаги (миллий тадқиқот университети) Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали (Ўзбекистон Республикаси) нефть ва газ иқтисодиёти бўлимида «Менежмент» (таълим дастурининг профили «Энергетикада бизнесни бошқариш») йўналиши бўйича бакалавриат дастури амалга оширилади.

Дастур энергетика ресурслари ва уларнинг ҳосилаларини қазиб олиш, ташиш, қайта ишлаш ва сотишда операцион жараёнлар самарадорлигини бошқариш соҳасида бизнесга йўналтирилган тафаккурни шакллантириш ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган.

Ўқиш жараёнида талабалар ишлаб чиқариш моделларини бошқариш, ўзгарувчан талаб ва ташқи иқтисодий омиллар асосида молиявий-технологик хатарларни таҳлил қилиш, технологик тадбиркорлик ва инновацион фаолият натижаларини жорий этиш соҳаларида асосий компетенцияларни шакллантирадилар.

Дастурнинг профессор-ўқитувчилар таркиби: муҳандислик-иқтисодиёт мактаби ўқитувчилари, ишлаб чиқариш компанияларининг етакчи ходимлари, ишлаб чиқариш тизимлари таҳлилчилари.

Индивидуал ўқиш траекторияси: soft ва hard кўникмаларни уйғунлаштириш учун фанларни танлашнинг ўзгарувчанлиги.

Амалиётга йўналтирилган ўқитиш: университетнинг технологик кластерининг иммерсив муҳитида кросс-функционал жамоаларда оптимал бизнес ечимларни ишлаб чиқиш.

Таълим технологиялари: кросс-функционал жамоа тузиш, технологик ва бизнес кейслари, коуч-сессиялар, стартап-конструкторлар, касбий-шахсий тестлар.

O'xshash dasturlar